27.01.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Farg‘onaazot” АЖнинг мажлислар залида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференция ва йиғилишларни белгиланган тартибда ва юқори кайфиятда ўтказишни ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди.
Семинар видео-конференц алоқа шаклида ташкил этилди. Унда маърузачи сифатида Республика кенгаши мутахассислари Н.Музаппарова, Б.Қуватов, Ш.Рихсибоев ҳамда тармоқ тизимидаги “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖ, “Qo‘qon biokimyo” АЖ, “Farg‘ona kimyo zavodi” МЧЖ, “Maxam-Chirchiq” АЖ, “Ammofos-Maxam” АЖ, “Birinchi rezinotexnika zavodi” МЧЖ XK, “Andijon biokimyo” АЖ, “Biokimyo” АЖ каби кўп сонли касаба уюшмаси аъзоларини бирлаштирган корхоналарнинг касаба уюшмалари қўмиталари раислари ва цех касаба уюшмалари қўмиталари раислари иштирок этдилар.
Семинарда сўзга чиққанлар ҳисобот-сайлов конференциялари ва йиғилишларни ўтказиш тартиб қоидалари ҳақида гапириб, бунда асосан нималарга эътибор қаратиш лозимлигини таъкидладилар.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳисобот-сайлов конференциялари бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятида муҳим аҳамиятга эга жараёндир. Хусусан, ҳисобот-сайловда касаба уюшмаси ташкилотининг ўтган беш йил давомида эришган натижалари, шунингдек, фаолиятни ташкил этишда йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммолар яна бир бор кўриб чиқилади. Шундан келиб чиқиб, келгуси режалар белгилаб олинади. Шуни инобатга олган ҳолда, ҳар бир касаба уюшмаси ташкилоти раиси ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказишга жиддий аҳамият қаратиши, ўз сайловчилари олдида амалга оширган ишларини аниқ рақамларда кўрсатиб бериши ва уларнинг билдирган ишончини оқлаши зарур.
Ҳисобот-сайловларни ўтказишда ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунига, Федерация ва тармоқ касаба уюшмаси уставига ҳамда тизимда амалда бўлган меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя этиш таъминланиши муҳимдир.
Семинарда шу каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, фаоллар билан бўлган ўзаро савол-жавобларда ҳар бир масалага мутахассислар томонидан янада аниқлик киритилди.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский