[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

27.01.2025. Бу йил касаба уюшмалари ҳаётида муҳим давр, яъни сўнгги 5 йиллик фаолият сарҳисоб қилинади. Барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилиб, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар таҳлил қилинади, фаолиятда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишларга урғу берилади ва устувор вазифалар белгилаб олинади.

Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилоят кенгаши кичик мажлислар залида Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотлар раислари иштирокида ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказишга ҳамда жамоа шартномалари мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси С. Сайфуллаев ва вилоят кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири, тармоқ масъул ташкилотчиси Б. Мирзаев иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.