[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

06.02.2025. “Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Андижон нефтбазаси” МЧЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда дастлаб, касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-йил февралдан 2025-йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти бўйича ҳисоботи ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.
Қўмита фаолияти қониқарли деб топилиб, тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.

Айниқса, қўмитанинг 5 йиллик фаолияти бўйича тайёрланган видеоролик намойиши делегатлар кайфиятига кўтаринки руҳ бахш этди.

Муқобиллик ва яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда қўмита раиси этиб Ш. Мамажонов қайта сайланди.

Конференцияда қўмита таркиби ва тафтиш комиссияси ҳамда юқори касаба уюшмаси ташкилоти конференциясига делегатлар сайланди. Шунингдек, касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятини янада кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.