11.02.2025. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ҳамда касаба уюшма бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда мазкур институт директори Аманжол Аяпов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекцияси қошидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш шўъбаси мудири Гузалья Рзаева, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Султанов, шунингдек, Федерациянинг Қорақалпоғистон кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Гулнора Илмурадова, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги бўлим мудири Парахат Авезмуратов ҳамда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бирлашган қўмитаси раиси Женгисбой Аяпов иштирок этди.
Аъзолар сони 238 нафарни ташкил қилувчи институтда ходимларнинг меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳимояси ва ташкилий масалалар муҳокама қилинди, шунингдек, қўмита раиси ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва аъзолари сайланди. Қолаверса, ўз ишини сидқидилдан бажариб келган Бердак Бегжановнинг 2020-2024 йиллардаги фаолияти ижобий баҳоланди ва очиқ овоз бериш йўли билан касаба уюшма қўмитаси раиси вазифасига қайта сайланди.
Йиғилиш доирасида жорий йилда ўтказилиши назарда тутилган ҳисобот-сайловларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашга доир тушунчалар берилди.