[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

12.02.2025. Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Бухоро вилояти кенгаши раиси Олимов Муҳаммадқосим Ҳошимович раҳбарлигида кенгаш аппарати масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда янги ташкил этилган корхона, ташкилот ва муассасаларни Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасига жалб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Масъул ходимларга 5 тадан ташкилот бириктирилиб, ушбу корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ўртасида касаба уюшмаларига аъзоликнинг афзалликларини тарғиб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Биринчидан, янги ташкил этилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг рўйхатини шакллантириш зарурлиги таъкидланди. Бунда:

  • ташкилотнинг СТИР рақами,
  • раҳбарининг фамилияси, исми ва шарифи,
  • телефон рақами,
  • жойлашган манзилини аниқлаш,
  • ташкилот раҳбари ёки масъул ходими билан телефон орқали мулоқот қилиш,
  • учрашиш куни, вақти ва жойини келишиб олиш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, бошланғич касаба уюшма ташкилотини тузиш бўйича дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш, жумладан, йиғилиш баёни, ҳамкорлик шартномаси ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳар бир масъул ходим ўз фаолияти натижалари ҳақида ҳар куни вилоят кенгаши аппаратига ахборот тақдим этиши лозимлиги белгиланди.

Корхона, ташкилот ва муассасаларни касаба уюшмасига жалб қилиш ишлари изчил давом этмоқда.