12.02.2025. 2025-йил 11 феврал куни Таълим ва фан ҳодимлари касаба уюшмаси Гулистон тумани бўлинмаси кенгаши тасарруфидаги 32-умумий ўрта таълим мактабида мактаб маъмурияти ва касаба уюшмаси ташкилоти ўртасида 2023-2025-йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси ҳамда касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти қониқарли деб топилди. Касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Ўсарова Шаҳноза Бўриевна, қўмита раиси ўринбосари этиб эса Усмонова Муҳаббат Бектўраевна кўпчилик овоз билан сайландилар. Қўмита аъзолари таркиби ҳамда туман ташкилоти конференциясига делегат сайлови каби масалалар кўриб чиқилди ва очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига сўнгги йилларда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумот берилди.