12.02.2025. 2025 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман Кенгаши тизимидаги Кармана-Конимех ирригация тизимлари бошқармасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош кенгашининг 2024 йил 21 декабрдаги IX-3-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги низоми асосида ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар давомида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.
Музокаралар чоғида касаба уюшмаси қўмитасининг иш фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Очиқ овоз бериш натижаларига кўра, кўрсатилган номзодлар орасидан амалдаги касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ғаниев Шуҳрат Шодиевич сайланди. Шунингдек, сайлов натижасига кўра 6 нафар қўмита аъзоси ҳам сайланди.
Сайланган касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари ўз дублёрларини танладилар. Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитасининг тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари ҳам сайланди.