12.02.2025. Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2025 йиллар мобайнидаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи А. Абидов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясидан вакил Н. Асадова, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасидан вакил С. Каримова ҳамда бошқарма ходимлари иштирок этди.
Дастлаб, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б. Абдиев ҳамда тафтиш комиссияси раиси Ф. Егжимовнинг ҳисоботлари тингланди. Шундан сўнг, касаба уюшмаси қўмитаси ва тафтиш комиссияси таркиби ҳамда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар очиқ овоз бериш йўли орқали сайлаб олинди.