[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

14.02.2025. Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 66-умумий ўрта таълим мактабида ишлаётган 63 нафар ходимнинг меҳнат шартномаси штатлар қисқариши муносабати билан бекор қилинди.

Мактаб директори томонидан қабул қилинган тегишли буйруқларда ходимларнинг иш стажига қараб ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш тўғрисидаги қонун талаблари киритилмаган ва нафақа тўловлари бир ойлик ўртача иш ҳақи асосида тўланиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, ходимлар 2024 йил 11 декабрдан 2025 йил 11 январгача ишсиз қолгани муносабати билан меҳнат шартномаси алоҳида асослар бўйича бекор қилинганда, ишга жойлаштириш даврида ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолиш кафолатлари иш берувчи томонидан тўланмаган.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгаши томонидан мактаб директорига 63 нафар ходим ишсиз қолгани ва ишга жойлаштириш даврида ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолиш кафолатлари, яъни иккинчи ойлик учун 122 206 402 сўмлик иш ҳақи тўловлари тўлаб бериш бўйича ёзма кўрсатма киритилди. Касаба уюшма аралашуви билан бу маблағлар 2025 йил 3 февралда ундириб берилди.

Рустам Насимов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгаши мутахассиси