14.02.2025. Инсон саломатлиги учун савоб ишга бел боғлаш халқимизнинг қанчалик бағрикенг ва олижаноб эканлигидан далолат беради. 15 февраль – “Саратон касаллигига чалинган болалар куни” муносабати билан “Мен донорман” акцияси ташкил этилди.
Мазкур акцияда Бухоро вилоят Кенгаши аппарати ходимлари, шунингдек, тармоқ касаба уюшмалари фаоллари фаол иштирок этдилар.
Ихтиёрий равишда қон топширишга келган кўнгиллилар аввал малакали шифокорлар кўригидан ўтиб, тегишли тартибда қон топширдилар. Ушбу акция давомида топширилган қон препаратлари онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун юборилиши белгиланган.
Акцияда фаол иштирок этган кўнгилли донорларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Ўзига хос инсонпарварлик намунаси бўлган бундай тадбирлар замирида беморлар ҳаётини сақлаб қолишдек улкан ва хайрли иш турибди. Шу боис, унда иштирок этган ҳар бир инсон мазкур хайрли ишга дахлдордир.