17.02.2025. Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида “Икки буюк даҳо, икки бебаҳо” деб номланган тадбир ташкил қилинди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари, Тошкент шаҳар касаба уюшмаси раиси ва ходимлари, касаба уюшмаси фаоллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ибратли ҳаёти, шахсий намуна бўлувчи фазилатлари, асарларидаги одоб-ахлоқ, ота-она ҳамда фарзандлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат масалалари, ватанга садоқат ва одамийлик тушунчаларининг ёрқин ифодаси ҳақида фикр билдирди.
Тадбир якунида иштирок этган барча фаол талабаларга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.