18.02.2025. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати касаба уюшмалари тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раҳбарларининг Бухоро вилояти Когон тумани ва шаҳридаги бир неча давлат идоралари ҳамда молия муассасаларида жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.
Хусусан, Когон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими, Когон шаҳар Давлат архиви, Когон шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими, шунингдек, АТ “Халқ банки” Когон туман филиалида жамоа шартномаси бандлари ижроси бўйича 2024 йилда бажарилган ишлар ҳисоботи тингланди.
Мажлисда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати касаба уюшмалари тизимидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раҳбарларининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маърузалари тингланиб, бажарилган ишлар муҳокама қилинди. Шундан сўнг, ҳар бир ҳисобот мажлисида бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва аъзолари сайланиб, келгуси 5 йиллик учун вазифалар белгилаб олинди.