18.02.2025. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Нигора Алимджанова тармоқ тизимидаги “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Бугунги кунда “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда тузилган жамоа шартномаси асосида ходимларга бир қатор имтиёз ва кафолатлар бериб келинмоқда. Корхона касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан ходимлар, жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар кенг жалб этилган ҳолда байрамлар, маънавий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирлари, шунингдек, турли мусобақалар ва кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда.
Мулоқот жараёнида Республика кенгаши раиси Н. Алимджанова корхона ходимларининг талаб ва таклифларини ўрганиб, иш жойларида улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Шахина Джўраева
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича етакчи мутахассиси