20.02.2025. Бухоро Минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тассаруфидаги Навоий алоқа ва ишорат масофасида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Конференция кун тартибига кўра, касаба уюшмаси қўмитаси раисининг 2020 йилдан 2025 йил февраль ойига қадар олиб борган фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботи, шунингдек, касаба уюшмаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар хусусида делегатлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Муҳокамалардан сўнг, делегатлар томонидан бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятига оид ҳисоботлар тасдиқланди ҳамда уларнинг фаолиятига тегишли баҳо берилди.
Ҳисобот даврида касаба уюшмаси ташкилотининг эришган натижалари, шу билан бир қаторда фаолиятни ташкил этишда мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар чуқур таҳлил қилинди, келгусидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.
Маҳмуджон Розиметов
Ўзбекистон Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари