[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

20.02.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси аппаратида касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида Республика кенгаши раиси Нигора Алимджанова, касаба уюшмаси ташкилоти раиси Нилуфар Музаппарова ва ташкилот ходимлари иштирок этдилар.

Кун тартибига кўра, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Н. Алимджанова сўзга чиқиб, ташкилотда тузилган жамоа шартномаси асосида иш берувчи томонидан 5 йил давомида амалга оширилган ишлар, жумладан, ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий-маърифий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган фаолият юзасидан ҳисобот бериб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси билан таништириб ўтди.

Шундан сўнг, касаба уюшмаси ташкилоти раиси Н. Музаппарова касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар, хусусан, жамоа шартномасида белгиланган бўлим ва бандлар ижроси тўғрисида ҳисобот берди.

Олиб борилган ишлар йиғилиш иштирокчилари томонидан муҳокама қилинди. Сўзга чиққанлар ўз фикр ва таклифларини билдириб, касаба уюшмаси ташкилотининг фаолиятини “қониқарли” деб баҳоладилар.

Шундан сўнг, очиқ овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида сайлов ўтказилди. Сайлов натижаларига кўра, Республика кенгаши аппарати ходими Музаппарова Нилуфар Алимджановна касаба уюшмаси ташкилоти раиси этиб сайланди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси  Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси