[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

21.02.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Андижон биокимё заводи” АЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлови бўлиб ўтди.

Ҳисобот-сайловда “Андижон биокимё заводи” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А. Ирматов, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Б. Қуватов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Н. Абдурахмонова, касаба уюшмаси қўмитаси раиси С. Қодиров, корхонанинг масъул ходимлари ва цехлардан сайланган делегатлар иштирок этдилар.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Б. Қуватов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан олиб борилаётган ишлар, “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” байрами тўғрисида ва Республика кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўзлади.

Конференция кун тартибига кўра, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Санжарбек Қодировнинг ўтган 5 йил давомида олиб борилган фаолият якунлари тўғрисидаги ҳисоботи ва касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи эшитилди.

Маълумотларга кўра, жамоа шартномасига асосан ҳар бир ходимга ҳақ тўланадиган қўшимча таътиллар бериш, меҳнат таътилига чиқиш вақтида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш, овқатланиш харажатларини қоплаш, яқин қариндошларининг вафоти муносабати билан ҳамда кам таъминланган оилалар вакилларига моддий ёрдам ажратиш, байрам саналари муносабати билан моддий рағбатлантириш, йил якуни бўйича мукофотлаш, санаторийларга ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар бериш каби бандларнинг ижроси таъминланиб келинган.

Делегатлар томонидан маърузачиларнинг ўқиб эшиттирилган ҳисоботлари муҳокама қилиниб, “қониқарли” деб баҳоланди ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.

Шундан сўнг, ваколат муддатининг тугаши муносабати билан бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси, унинг таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва раиси, шунингдек, юқори касаба уюшмаси органига делегатлар сайланди.

Яширин овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида ўтказилган сайловда кўпчилик овоз билан Қодиров Санжарбек Ахмаджонович “Андижон биокимё заводи” АЖ касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб сайланди.

Шавкат Тоиров

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси