21.02.2025. Шу кунларда мамлакатимизнинг барча худудларида бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари ўтказилмоқда. Таъкидлаш зарурки, ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятида муҳим воқелик бўлиб, ушбу жараёнда ҳисобот даврида касаба уюшма ташкилоти томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар чуқур таҳлил этилади ҳамда меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш борасида олдинда турган долзарб вазифалар белгилаб олинади.
“KHOREZMTEX” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида ҳам 750 дан зиёд меҳнаткашлар орасидан сайланган 35 нафар делегатлар кун тартибидаги барча масалаларни танқидий-таҳлилий кўриб чиқдилар.
Дастлаб, касаба уюшмаси қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган даврдаги фаолияти юзасидан қўмита раиси ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди.
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида бутун саъй-ҳаракатлар инсонларга наф келтириш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишга қаратилди. Натижада жамоа шартномаси шартларини бажариш учун ҳар бир ходимга сарфланган маблағ миқдори 2020 йилга нисбатан 50 фоизга ортиб, 2024 йилда 5,5 миллион сўмни ташкил этди. Ходимлар манфаатларини ҳимоялашга йўналтирилган бу каби ишлар меҳнаткашларнинг Касаба уюшмаларига бўлган ишончини ошираётгани ортидан йилдан йилга касаба уюшма аъзолари сони ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, корхонада касаба уюшма аъзолари сони 2020 йилда 300 нафарни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 750 нафарни ташкил этмоқда. Касаба уюшма аъзоларининг 553 нафари аёллар, 400 нафари ёшлардир.
Муҳокамалар давомида бошланғч касаба уюшма қўмитаси фаолияти қониқарли деб баҳоланди, шунингдек, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқланди.
Конференцияда 35 нафар делегат томонидан касаба уюшмаси қўмитаси раислигига икки нафар номзод кўрсатилди.
Яширин овоз бериш асосида ўтказилган сайлов натижаларига кўра, корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Зулфия Пираддинова қайта сайланди.
Шунингдек, йиғилиш давомида касаба уюшмаси қўмитаси таркиби ва тафтиш комиссияси аъзолари, юқори касаба уюшмаси ташкилоти конференциясига делегатлар ва вакил сайланди.
Конференция якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят Кенгаши мутасаддилари меҳнаткашларга бугунги кунда касаба уюшмалари тизимида фаолиятни янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар, жорий йилда мамлакат касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигини кенг нишонлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский