21.02.2025. Бугун “Навоий ИEС“ АЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси миллийликни тарғиб этган ҳолда бўлиб ўтди.
Конференцияда цех ташкилотларидан сайланган 35 нафар делегатнинг барчаси миллий либосларда иштирок этдилар. Миллийлик конференцияни ўзгача руҳда ўтишига сабаб бўлди.
Миллий либосларимиз нафақат миллатимиз кўрки, балки маънавий мафкурамиз ва дунё тамаддунида тутган ўрнимизни ҳам намоён этади.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши раиси Н.Тоғаева Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари С.Эгамбердиев, ташкилий ишлар бўлими мудири Ф.Маҳмудов ва бошқа масъуллар иштирок этиб, касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашлар манфаатларини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишларшунингдек, жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши хусусида батафсил маълумот бердилар.
Конференция кун тартибига кўра “Навоий ИEС“ АЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган 5 йиллик ҳисобот давридаги фаолияти бўйича қўмита раиси ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди.
Делегатлар томонидан яширин овоз бериш йўли билан «Навоий ИEС» АЖ бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига Олимжон Гафаров қайта сайланди.
Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитасининг таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва раиси ҳамда «ИEС» АЖ бирлашган касаба уюшма ташкилотининг конференциясига делегатлар сайланди.
Конференция якунида “Навоий ИEС“ АЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг келгусидаги фаолияти бўйича устовор вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати