21.02.2025. Куни кеча Энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Газли магистраль газ қувурлари бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур корхонада бугунги кунда 1001 нафар ишчи-ходим меҳнат қилиб келмоқда. Конференцияда белгиланган меъёрга мувофиқ сайланган 50 нафар делегатнинг барчаси иштирок этди.
Дастлаб, йиғилганларга касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган даврдаги фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шундан сўнг музокаралар бўлиб ўтди.
Конференция делегатлари касаба уюшма қўмитасининг ўтган ҳисобот давридаги фаолиятини қониқарли деб топиб, бошланғич касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқладилар.
Муқобиллик асосида ўтказилган сайловда бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб кўпчилик овоз олган Ўктам Султонов қайта сайланди.
Конференцияда шунингдек, касаба уюшма қўмитаси таркиби, тафтиш комиссияси ва унинг раиси ҳамда “Ўзтрансгаз“ АЖ бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясига делегатлар сайланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати