[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

24.02.2025. Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан тасдиқланган жадвал асосида “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” МЧЖда 2023-2025 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан йиғилиш ҳамда Марказ бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Видеоконференц алоқа тизими орқали ўтказилган меҳнат жамоаси конференциясида иш берувчи вакили ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси ташкилот Жамоа шартномасига мувофиқ 2024 йилда амалга оширилган ишлар тғрисида ҳисобот бердилар. Йиғилишда Бошланғич даражадаги ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси ўқиб эшттирилди.

Делегатлар томонидан жамоа шартномаси бажарилиши бўйича иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитасининг фаолияти бир овоздан қониқарли деб баҳоланди ҳамда икки томонлама комиссия далолатномаси тасдиқланди.

Ҳисбот-сайлов Конференциясида эса “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-2024 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Шундан сўнг Тафтиш комиссияси раиси ўтказилган тафтиш натижаларини ўқиб эшиттирди.

Делегатлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти бир овоздан қониқарли деб баҳоланиб, тафтиш комиссияси далолатномаси тасдиқланди.

Ҳисобот-сайлов конференцияси давомида бошланич касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва қўмита аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан сайланди. Сайлов натижаларига кўра кўпчилик овоз олган Мухтор Ҳусанов Марказ касаба уюшма қўмитаси раислигига сайланди.

Конференциялар якунида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Я.Файзуллаев, Федерациянинг меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий мафаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Исаев ва Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Ю.Гапуров иштирокчиларга мамлакат касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар, жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши тўғрисида батафсил маълумотлар бердилар.

Делегатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлардан келиб чиққан келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати