04.03.2025. Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Дастлаб, касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил феврал ойидан 2025 йил феврал ойига қадар олиб борган фаолияти юзасидан қўмита раисининг ҳисоботи хамда тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Ҳисоботда корхона меҳнаткашларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнатини муҳофаза қилиш, маънавиятини юксалтириш, саломатликларини мустаҳкамлаш бўйича ўтган 5 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Делегатлар томонидан касаба уюшма қўмитаси фаолияти қониқарли деб баҳоланди ҳамда тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.
Конференцияда муқобиллик асосида касаба уюшма қўмитаси раиси сайлови ҳам ўтказилди. Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайловда асосий ишидан озод этилган касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Азамат Муродов сайланди.
Шунингдек конферецияда, касаба уюшмаси қўмитасининг таркиби, тафтиш комиссияси раиси ва унинг таркиби, юқори касаба уюшмаси ташкилоти ҳисобот-сайлов конференцияларига делегатлар сайланди. Келгусида бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятини янада кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.
Конференцияда иштирок этган Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Шухрат Қурбонов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Баҳодир Муротов, HR департаменти персонални танлаш ва мослаштириш бўлими бошлиғи Газиев, Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси ўринбосари Жумақул Қурбонов, HR департаменти персонални баҳолаш ва рағбатлантириш бўлими бошлиғи Алишер Обидов йиғилганларга мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, мазкур ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда касаба уюшмаларининг фаол иштирок этаётгани, касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигини кенг нишонлаш борасида олиб борилаётган ишлар қайд этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати