04.03.2025. Муборак газни қайта ишлаш заводи касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ш. Қурбанов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Б. Муратов, ҲР департаменти персонални танлаш ва мослаштириш бўлими бошлиғи У. Газиев, ҲР департаменти персонални баҳолаш ва рағбатлантириш бўлими бошлиғи А. Обидов, шунингдек, ҳамкор ташкилотлардан — “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси А. Тўрақулов ва “Ўзбекистон ЖТЛ” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси С. Маманов ҳамда сех ва бўлинмалардан сайланган барча делегатлар иштирок этдилар.
Конференцияда касаба уюшмаси ташкилотининг 2020 йил февралдан 2025 йил февралгача бўлган фаолияти юзасидан қўмита раисининг ҳисоботи тингланди ва муҳокама этилди.
Делегатлар касаба уюшма қўмитасининг фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар.
Муқобиллик асосида яширин овоз бериш шаклида ўтказилган сайловда кўпчилик овоз билан касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Шароф Рахматов қайта сайланди.
Конференцияда, шунингдек, касаба уюшма қўмитаси таркиби, тафтиш комиссияси раиси ва унинг таркиби ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ташкилоти конференциясига делегатлар сайланди.
Шундан сўнг “Муборак газни қайта ишлаш заводи” жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши тўғрисида меҳнат жамоасидан сайланган вакилларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.