[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

04.03.2025. “Ўзбекгидро” Акциядорлик жамияти тизимидаги “Шаҳрихон ГЭСлар каскади” Унитар корхонаси бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг хисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция йигилишида касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган 5 йиллик даврдаги фаолияти, хусусан, соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Шунингдек, тафтиш комиссияси хисоботи эшитилди.

Конференцияга сайланган делегатлар томонидан касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти коникарли деб топилди. Шундан сўнг тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқланди.

Очиқ овоз бериш йули билан бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра касаба уюшмаси қўмитаси раислигига Равшанбек Мўминов қайта сайланди.

Конференция давомида касаба уюшмаси кумитаси азолари, тафтиш комиссияси таркиби ва раиси ҳам сайлаб олинди.

Якунда иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги ижтимоий шерикликни янада мустаҳкамлаш, бу орқали меҳнаткашлар манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш борасидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати