[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

04.03.2025. Жорий йилнинг 4 март куни Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси муҳокамаси ва ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда жамоа шартномасининг тарафлари ҳисобланган иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ҳисоботлари тингланди. Бундан ташқари, жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси конференция иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди.

Конференция иштирокчилари томонидан жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси “қониқарли” деб баҳоланди.

Шундан сўнг, амалдаги касаба уюшма қўмита раиси Б. Одилов ва тафтиш комиссияси раисининг 2020-2024 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисоботлари тингланиб, уларнинг фаолиятига ҳам конференция иштирокчилари томонидан “қониқарли” баҳо берилди.

Шу билан бирга, конференция йиғилишида тиббиёт бирлашмасининг касаба уюшма қўмита раиси, таркиби, тафтиш комиссияси ва унинг раиси қайта сайланди.

Амалдаги раис Б. Одилов 84% овоз билан янги ҳисобот муддатига Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмита раиси этиб сайланди.