[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

06.03.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи ҳамда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлга эҳтиром ҳафталиги” доирасида касаба уюшмалари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар учун “Муқаддас аёл” номли маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида бугун эрта тонгдан Самарқанд вилоятидаги 16 та туман ва шаҳарларда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган 800 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва касаба уюшмалари фахрийлари учун Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжолар ҳамда тарихий обидаларга саёҳатлар уюштирилди.

Шунингдек, мазкур дастур асосида 800 дан ортиқ хотин-қизлар учун Самарқанд шаҳридаги “Диёра” базмгоҳида маданий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Зебо Саидова, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов сўзга чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик байрами ва хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш, аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, эҳтиёжманд аёлларни манзилли қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли амалий ишлар йўлга қўйилганлигини таъкидладилар.

Тадбирда сўзга чиққан хотин-қизлар жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатаётган, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли хотин-қизлар кўпайиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Бўлиб ўтган маданий тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон касаба уюшмалари лауреати Фарҳод Саидов ўзининг куй-қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.