06.03.2025. Сирдарё вилоят Божхона бошқармасида амалдаги жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда амалдаги жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши бўйича қилинган ишлар сарҳисоб қилинди. Сўнг бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Б. Масейтов қўмитанинг 2020-2025 йиллардаги фаолияти юзасидан маърузани йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди ва йиғилиш иштирокчилари томонидан бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолияти қониқарли деб топилди.
Йиғилиш иштирокчилари томонидан бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг аъзолари қайта сайландилар.
Йиғилиш сўнгида тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Б. Усмонов шу йил нишонланаётган Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги ва белгиланган тадбирлар ҳақида гапириб ўтди.