06.03.2025. Ёшларнинг музейлар билан яқиндан танишишини ташкил этиш мақсадида ўказилаётган тадбилар доирасида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши ёш ходимлари, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёшлар Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуа-музейида бўлдилар.
Музейда ёшлар Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли билан боғлиқ фотосуратлар ва видеолавҳалар билан танишдилар.