07.03.2025. Табиат чирой очиб бораётган мана шундай шукуҳли кунларда, Ўзбекистон касаба уюшмаларига 120 йил тўлганлиги ҳамда 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан, тиббиёт тизимида меҳнат қилиб келаётган дилбар ва мунис ходималарни байрам билан қутлаш мақсадида Қизилтепа тумани Тиббиёт бирлашмасида бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти билан ҳамкорликда байрам тадбири ташкил этилди.
Унда тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М. Ахмедов бошчилигидаги масъуллар тизимда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни гуллар билан қарши олиб, уларни байрам билан қутладилар.
Тадбир давомида тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларга иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.