[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

12.03.2025. Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилоят филиали бошланғич касаба уюшма ташкилоти ҳисобот-сайлов конференцияси ҳамда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Ташкилотда 3890 нафар ходим фаолият олиб бормоқда.

Дастлаб, ҳисобот-сайлов йиғилишлари цех касаба уюшма ташкилотларида касаба уюшмалари Устав ва Низом талаблари асосида ўтказилди ва йиғилишларда бошланғич ташкилот конференциясига делегатлар сайланди.

Ташкилот жамоаси манфаатларини ифода этувчи 107 нафар делегат иштирок этган ҳисобот-сайлов конференцияси жуда қизғин ва музокараларга бой бўлди.

Касаба уюшмаларида бу йилги сайловлар муқобиллик ва яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши касаба уюшма ташкилотлари тизимида демократик тамойилларнинг янада қарор топишини ифода этмоқда.

Дастлаб, жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунларига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Унда жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси бўйича ташкилот раҳбари Т. Ахтамов батафсил ҳисобот бериб, йиғилиш қатнашчилари саволлари ва таклифларига ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Конференцияда касаба уюшма қўмитаси ва тафтиш комиссиясининг ўтган даврдаги ҳисоботи тингланди.

Касаба уюшма қўмитаси раислигига сайлов муқобиллик асосида ва яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиб, қўмита раиси этиб М. Байханова сайланди.

Ҳисобот-сайлов конференцияси ишида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Ф. Ханапияев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят кенгаши раиси М. Олимов таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этдилар.