12.03.2025. 11 март 2025 йилда Сергели туманидаги 87-ДМТТда 2023-2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳисоботи ҳамда 2020-2025 йиллар учун 5 йиллик ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда иш берувчи И.Э. Муҳамедова ва касаба уюшма қўмитаси раиси К.Б. Юлдашеванинг ҳисобот маърузалари тингланди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан касаба уюшмаси раиси ва унинг аъзолари ҳисобот давридаги фаолияти муҳокама қилинди, унинг натижалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, йиғилиш давомида касаба уюшмаси раиси ва унинг янги таркибдаги вакиллари овоз бериш йўли билан сайлаб олинди.
Йиғилиш жараёнида жамоа шартномасининг ижроси, ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, касаба уюшмасининг келгуси фаолияти юзасидан таклиф ва тавсиялар ҳам кўриб чиқилди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан бир қатор муҳим қарорлар қабул қилиниб, жамоа шартномасига мувофиқ келгуси йилда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.