[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

12.03.2025. Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва 2020–2025 йиллар мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича иш берувчи Шахбозжон Раҳмонов, Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Мохидил Исақова ва касаба уюшма қўмитаси тафтиш комиссияси раиси Зокиржон Мамажоновнинг ҳисобот маърузалари тингланди.

Ўқиб эшиттирилган ҳисоботлардан сўнг делегатлар жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижросини қониқарли деб баҳоладилар.

Шу куни Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ҳам бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020–2025 йиллар давомидаги фаолияти бўйича ахборот берилди.

Ахборотда қайд этилишича, 574 нафар ходимга моддий ёрдам кўрсатилган, 387 нафар ходим йўлланмалар асосида турли сиҳатгоҳларда дам олиб, саломатлигини мустаҳкамлаган, ходимларнинг 127 нафар фарзандлари ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида мароқли дам олган. “Моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси” ҳисобидан касаба уюшма қўмитасининг тақдимномасига асосан 584 нафар ходим моддий рағбатлантирилган. Кам таъминланган оилаларнинг 385 нафар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари олиб берилган, минг нафардан ортиқ ходимлар республикамиз бўйлаб саёҳатларга олиб борилган, мунтазам равишда ходимлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Жамоа шартномаси орқали ҳар бир ишчи-ходимнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоя этиб келинмоқда.

Барча делегатлар касаба уюшма қўмитасининг 5 йиллик фаолиятини қониқарли деб баҳоладилар. Шунингдек, касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ҳам тасдиқланди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан номзодлар орасидан Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислигига Мохидил Исақова қайта сайланди.

Шунингдек, конференцияда Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси таркиби, касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссияси таркиби, касаба уюшма ташкилоти тафтиш комиссияси раиси ҳамда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят Кенгаши ҳисобот-сайлов конференциясига делегат сайланди.

Конференцияда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Дилоромхон Тошматова, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши раиси Шоҳидахон Каримова, Учкўприк туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Шахбозжон Раҳмонов ва 35 нафар делегат иштирок этдилар.

Шунингдек, конференция иштирокчиларига бу йил касаба уюшмалар ҳаракатига 120 йил тўлиши, унинг тарихи ва бугунги кундаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди.