13.03.2025. Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги “Навоийазот” АЖ корхонаси ҳудудида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида бир нафар ходим воқеа жойида вафот этган ва 11 нафар ходим турли даражадаги тан жароҳати олган. Ҳозирги вақтда уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда, аҳволи тажрибали шифокорлар томонидан доимий кузатувда.
Корхонада бахтсиз ҳодиса содир бўлган куни Республика кенгаши раиси Нигора Алимджанова бошчилигида Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Шуҳратилла Рихсибоев ва ташкилий ишлар бўйича етакчи мутахассис Шахина Джўраева билан биргаликда “Навоийазот” АЖ корхонасига зудлик билан етиб борилди ва содир бўлган бахтсиз ҳодиса ўрганилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши, “Навоийазот” АЖ корхонаси ва корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан бахтсиз ҳодисада жабрланган барча ходимларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси