[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

14.03.2025. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий манфаатларини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Федерацияга келиб тушаётган мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ходимларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари тикланмоқда.

Фойдаланилмаган таътил ва касаллик варақаси пули тўлаб берилди Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ходими А. Лемдан фойдаланилмаган меҳнат таътили ва касаллик варақаси учун тўлов амалга оширилмаганлиги ҳақида шикоят келиб тушган. Масала Федерация инспектори томонидан ўрганилиб, ходимга жами 6 268 000 сўм миқдоридаги тўловлар тўлаб берилди.

Иш жойида жароҳат олган ходимга моддий ёрдам кўрсатилди Тошкент вилоятида фуқаро Н. Рустамованинг турмуш ўртоғи Й. Рустамов “ZHONCTZAN CHEMICAL” МЧЖда ишлаб, меҳнат жараёнида тан жароҳати олган. Унинг оиласи меҳнат таътили ва моддий ёрдам ажратилиши бўйича мурожаат қилган. Ўрганиш натижасида ходимга даволаниш, фойдаланилмаган таътил ва бошқа харажатлар учун 44 000 000 сўм миқдорида компенсация тўланишига эришилди.

Иш ҳақи ва ҳисоб-китоб пуллари тикланди Фуқаро Н. Ёқубов “AZIYA TASHKENT TEKSTIL” МЧЖда механик лавозимида ишлаб, 2024 йилнинг 15 декабрида ишдан бўшаган. Бироқ иш берувчи томонидан унинг иш ҳақи ва ҳисоб-китоб пуллари тўланмаган. Касаба уюшмалари Федерацияси ходимлари аралашуви натижасида иш берувчи 2 179 800 сўм миқдоридаги маблағни тўлаб берди.

Ноҳақ ишдан бўшатилган ҳайдовчи ўз иш жойига қайта тикланди Тошкент вилояти Янгийўл тумани ободонлаштириш бошқармасида ҳайдовчи лавозимида ишлаган З. Тоштемиров ноҳақ ишдан бўшатилгани ҳақида шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекторлари ўрганиш ишларини олиб бориб, ходимнинг ишга қайта тикланишига эришди.

Тўланмаган иш ҳақи ва таътил пули қайтарилди Фуқаро Н. Худойбердиев Бўка туманида жойлашган “Qarshi Stroy Sentr” МЧЖдан иш ҳақи ва меҳнат таътили учун ҳақ ололмагани юзасидан касаба уюшмасига мурожаат қилди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 12 000 000 сўм миқдоридаги тўловлар ходимга тўлиқ тўлаб берилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттирмоқда ва ҳар бир мурожаатнинг ўз вақтида ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратмоқда.