14.03.2025. Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Қўнғирод сода заводи” МЧЖ ҚК бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлови бўлиб ўтди.
Ҳисобот-сайловда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Баҳром Қуватов, меҳнат ҳуқуқи инспектори Аслитдин Хасанбаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси Улуғбек Жалменов, ташкилий ишлар бўлими мудири Гулнара Илмурадова, “Қўнғирод сода заводи” МЧЖ ҚК бошқаруви директори Шухрат Шамуратов, корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси Бахтияр Аллияров, шунингдек, корхонанинг масъул ходимлари ва цехлардан сайланган делегатлар иштирок этдилар.
Конференция кун тартибига кўра, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б. Аллияровнинг ўтган 5 йил давомида олиб борилган фаолияти якунлари тўғрисидаги ҳисоботи ва касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти юзасидан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи эшитилди. Делегатлар томонидан муҳокама қилиниб, фаолиятга “қониқарли” баҳо берилди.
Шундан сўнг ваколат муддатининг тугаши муносабати билан бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси, унинг таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва унинг раиси, шунингдек, юқори касаба уюшмаси органига делегатлар сайланди.
Яширин овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида ўтказилган сайловда кўпчилик овоз билан Аллияров Бахтияр Қурбанбаевич “Қўнғирод сода заводи” МЧЖ ҚК касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб сайланди.
Конференция якунида тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Б. Қуватов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Республика кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” байрамини муносиб ўтказиш мақсадида йил давомида корхона, ташкилот ва муассасаларда режалаштирилган тадбирлар ҳақида ҳам маълумот етказди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский