[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

15.03.2025. Жорий йилнинг 14 март куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши тизимидаги “Индорама агро” МЧЖ касаба уюшма қўмитасида Жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижросига бағишланган йиғилиш ва ҳисобот-сайлов Конференцияси ўтказилди.

Конференцияда цехлардан сайланган 31 нафар делегат иштирок этди.

Даставвал “Индорама агро” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шерзод Алибоев қўмитанинг ҳисобот давридаги фаолияти ва жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда касаба уюшма қўмитаси томонидан бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди.

Шундан сўнг 2024 йилда жамоа шартномаси ижросини таъминлаш амқсадида  “Индорама Агро” МЧЖ маъмурияти томониданг амалга оширилган ишлар тўғрисида энергетика бўлими бошлиғи А.Ҳусановнинг ҳисоботи тингланди.

Музокараларда сўзга чиққан делегатлар томонидан корхона касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти, шунингдек, жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси бир овоздан қониқарли деб топилди.

Очиқ овоз бериш йўли билан муқобиллик асосида ўтказилган сайловда Шерзод Алибоев 31 та овоз билан корхона касаба уюшмаси қўмитаси раислигига қайта сайланди.

Шунингдек, конференцияда “Индорама Агро” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси  таркиби, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Гулистон шаҳар Кенгаши Конференциясига 5 нафар делегат сайлаб олинди.

Конференцияда иштирок этган Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Э.Байниязов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Ҳамиджонов ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Қ.Эшназаров Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, Ўбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллигини кенг нишонлаш  борасидаги ишлар тўғрисида батафсил маълумот бердилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати