[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

17.03.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгашининг 2025-йил I ярим йиллик иш режасига асосан, бугун Юқори Чирчиқ тумани “Султонравот” маданият марказида “Меҳнат муҳофазаси – ходимнинг хавфсизлиги ва иш самарадорлиги асоси” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Мазкур семинарга “Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси” Юқори Чирчиқ туман кенгаши, касаба уюшмасига аъзо ташкилотлар – мактабгача ва мактаб таълими муассасалари иш берувчилари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимлар таклиф этилди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши раиси ўринбосари Ў. Рашидов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Д. Самарбеков, Тошкент вилояти бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори М. Мирхомидов, “Ўзагросуғурта” АЖ Тошкент вилояти филиали раҳбари ўринбосари М. Қалдибаев, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори М. Мирзаев ва меҳнат-техник инспектори Ш. Хазратқулов иштирок этди.

Ушбу семинарда сўзга чиқувчи масъуллар томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича таълим соҳасидаги муаммолар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш аҳамияти, “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси”га киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маъруза қилинди.

Семинар иштирокчилари керакли маълумотларни олиб, ўз саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.