17.03.2025. Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг VII Мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Маҳмадалиев Бахтиёр Хасанович ва ташкилий ишлар бўлими мудири Исроилов Камолиддин Эргашович иштирок этди.
Мажлисни Республика кенгаши раиси Алимджанова Нигора Адхамовна олиб борди.
Мажлисда Бахтиёр Маҳмадалиев сўзга чиқиб, бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида алоҳида тўхалди. Жумладан, сўнгги йилларда олиб борилган амалий ишлар халқаро даражада ҳам муносиб баҳоланаётганини ва ўз натижасини берганини, хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Халқаро касаба уюшмалари Конфедерациясига тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинганини қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар тўғрисида маълумот бериб, бунда барча касаба уюшмаси ходимлари ҳамда фаолларини қамраб олишга ҳаракат қилинаётганини таъкитлади.
Мажлис кун тартибига кўра, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва Республика кенгаши раиси ўринбосарлигига Исоқов Иброҳим Дониёр ўғли сайланди.
Кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шавкат Тоиров
Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси