19.03.2025. “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиалида бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда корхонанинг таркибий бўлинмаларидан сайланган 40 нафар делегат иштирок этди.
Конференцияда Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари О. Исмаилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси ўринбосари А. Абдусаидов, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш. Ахмедов қатнашди.
Конференция кун тартибига кўра қўмитанинг беш йиллик фаолияти бўйича қўмита раиси ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда муҳокама қилинди.
Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитасининг раиси ва таркиби, тафтиш комиссияси таркиби ва раиси, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси ташкилотининг конференциясига делегатлар сайланди.
Делегатлар томонидан яширин овоз бериш йўли билан корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб Азизов Сафарали Нурбаевич қайта сайланди.