[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

19.03.2025. 2025 йил 18 март куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ «1-Автобус саройи» филиалида касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Бунда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Х. Сайдалиев иштирок этди.

Йиғилишда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида кун тартибидаги 2020 йил март ойидан 2025 йил март ойигача бажарилган ишлар бўйича иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва тафтиш комиссияси ҳисоботлари эшитилди. Ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга тегишли баҳолар берилди.

Шунингдек, бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси таркиби ва бошланғич ташкилот раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Кўрсатилган иккита номзоддан О. Мирзаева номзоди меҳнат жамоаси томонидан бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, кўтарилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб берилгандан сўнг келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.