25.03.2025. Жорий йилнинг 20-март куни Тошкент Халқаро Вестминстер университетида маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025-йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2024-йилдаги ижроси муҳокамаси бўлиб ўтди. Бунда университет ректори К. Каримов ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси А. Собировнинг ҳисоботлари тингланди.
Шундан сўнг, университет касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси ҳамда жамоа шартномасининг 2024-йилда бажарилиши юзасидан умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Абдухалил Рахмонов иштирок этди.
Дастлаб, биринчи йиғилишда жамоа шартномаси бандларининг бажарилиши муҳокама этилди, унда университет ректори Комилжон Каримов ва касаба уюшмаси раиси Алишер Собировнинг ҳисоботлари тингланди. Ҳисоботдан сўнг музокаралар олиб борилиб, қарор қабул қилинди.
Шундан сўнг, 78 нафар делегат ва бошқа таклиф этилганлар иштирокида иккинчи йиғилиш – университет касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур ҳисобот-сайлов конференцияси кун тартибида 7 та масала босқичма-босқич муҳокама этилди, ҳисоботлар юзасидан иштирокчиларнинг маърузалари тингланди.
Иштирокчиларнинг таклифига биноан ёпиқ овоз бериш шаклида ўтган мазкур ҳисобот-сайлов конференциясида университет касаба уюшма қўмитаси раислигига кўрсатилган 2 нафар номзод – Алишер Собиров ва Баҳодир Бегимқулов орасида 40 та овоз тўплаган Алишер Собиров университет касаба уюшма қўмитаси раислигига сайланди.
Янги сайланган касаба уюшма қўмита раиси Алишер Собировнинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб, йиғилиш якунланди.