26.03.2025. 2025 йил 25 март куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ «5-Автобус саройи» филиалида касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш. Мухамедханов ва тармоқ Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Х. Сайдалиев иштирок этдилар.
Мажлисда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида кун тартибидаги 2020 йил март ойидан 2025 йил март ойи оралиғида эришилган натижалар бўйича директор Абдуқодиров Мурод Йўлдошевич, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Нишанова Райхона Жўрахоновна ва тафтиш комиссияси ҳисоботлари эшитилди. Сўзга чиқувчилар томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга тегишли баҳолар берилди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркиби ва бошланғич ташкилот раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Кўрсатилган иккита номзоддан Р. Нишанова номзоди меҳнат жамоаси томонидан бир овоздан маъқулланди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди, кўтарилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб берилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.