[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

27.03.2025. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши томонидан вилоят кенгаши тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар, тармоқ касаба уюшмалари вилоят ва шаҳар кенгашлари ҳамда Болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

“Заковат” интеллектуал ўйини қизғин ва беллашув руҳида ўтди. Ўйин якунига кўра:

  • 1-ўрин“Регистон” жамоаси (Таълим ва фан ходимлари Самарқанд шаҳар бўлинмаси);

  • 2-ўрин“Ибн Сино издошлари” жамоаси (Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши);

  • 3-ўрин“Жадидлар” жамоаси (Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши).

Ғолибларга вилоят кенгаши томонидан Хоразм вилоятига уч кунлик бепул саёҳат сертификатлари ва эсдалик совғалари топширилди.