28.03.2025. 27 март куни “АДМ Жиззах” МЧЖ касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда касаба уюшмаси раиси Гулямов Ихтиёр Шухратович 2023–2025-йиллар давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Фаолияти “қониқарли” деб баҳоланиб, у яна ушбу лавозимга қайта сайланди.
Шунингдек, иш берувчи вакили сифатида конференцияда “АДМ Жиззах” МЧЖ Ишлаб чиқаришни техник ва технологик ривожлантириш бошқармаси директори Абдуманнопов Илёс Абдумуминович қатнашди. У иш берувчи номидан ҳисобот бериб, амалга оширилган ишлар бўйича маълумот тақдим этди. Конференция давомида касаба уюшмаси ва иш берувчи ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Йиғилиш натижалари бўйича:
• Касаба уюшма қўмитаси таркиби шакллантирилди.
• Тафтиш комиссияси ва унинг раиси сайланди.
• 2025 йил июн ойида бўлиб ўтадиган вилоят конференциясига делегатлар тасдиқланди.
![[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]](https://kasaba.uz/wp-content/uploads/2024/04/cropped-ohirgi-logo_kasaba_v13-removebg-preview.png)



Ўзбекча
Русский