28.03.2025. Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Кармана туман Кенгаши тизимидаги Қуйи Зарафшон ирригация тизими ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасида ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ўринбосари М. Бобоёров, Навоий вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Н. Исоқов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тармоқ касаба уюшмаси тафтиш комиссияси раиси Р. Суюнов иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида касаба уюшмаси қўмитасининг 2020–2025 йиллар давомида бажарган ишлари юзасидан ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди, қўмитанинг иш фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди.
Музокараларга бой бўлган мазкур мажлисда муносиб номзодлар делегатлар томонидан кўрсатилиб, очиқ овоз бериш натижаларига кўра, кўрсатилган номзодлар ичидан амалдаги касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ражабов Аъзам Равшанович қўмита раислигига сайланди ҳамда 4 нафар қўмита аъзоси сайлаб олинди.
Шунингдек, касаба уюшмаси қўмитасининг тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, туман Кенгаши конференциясига бир нафар делегат ҳам сайлаб олинди.
Йиғилиш якунида делегатлар билан касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги бўйича суҳбат олиб борилди.