[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

28.03.2025. 2025 йил 27 март куни Навоий шаҳар политехникуми касаба уюшма ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят Кенгаши раиси Н. Юлдашева таклиф этилди.

Мажлисда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида кун тартибидаги 2020 йил март ойидан 2025 йил март ойигача бўлган даврда эришилган натижалар бўйича касаба уюшмаси қўмитаси раиси Давронов Алижон Абдувалиевичнинг ҳисоботи эшитилди. Сўзга чиқувчилар томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга “қониқарли” деб баҳо берилди. Шунингдек, бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркиби ва бошланғич ташкилот раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Таклиф этилган номзод касаба уюшмаси аъзоларининг кўпчилик овози, яъни 89 % овоз билан, қайта Навоий шаҳар политехникуми касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди, кўтарилган саволлар ва таклифлар инобатга олиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Шу куннинг ўзидаёқ Навоий шаҳар политехникумида ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан 2023–2025 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича ҳам меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ҳар иккала томоннинг ҳисоботлари эшитилди.

Берилган таклиф ва саволларга иш берувчи Ш. Жумаев ва касаба уюшма қўмитаси раиси А. Давронов томонидан тўлиқ жавоб берилди. Таклифлар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.