[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

28.03.2025. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да  амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган давлат дастурида – Нуронийлар учун республика бўйлаб диққатга сазовор жойлар, хусусан, тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, зиёратгоҳлар ва юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳатлар ташкил этиш белгиланган.

Мазкур банд ижроси юзасидан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, март ойида Наманганлик 24 нафар кекса авлод вакилларининг Хоразм вилоятидаги қадимий обидаларга, 14 нафарининг эса Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор масканларга бепул саёҳатлари ташкил этилди.

Саёҳат давомида нуронийлар Ўзбекистонимизнинг бой тарихи, маданий мерослари ва замонавий иншоотлар билан танишдилар ҳамда бугунги тинч, осойишта ҳаётимизга шукроналар келтириб, жонажон Ватанимизни,  Юртбошимизни дуолар қилдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати