[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

07.04.2025. Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилояти кенгашида вилоят кенгаши бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг 2020 йилдан 2025 йилгача бўлган даврдаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят кенгаши раиси М. Олимов ва давлат муассасалари ҳамда жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Б. Баҳромов иштирок этди.

Йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси С. Эргашев томонидан ўтган 5 йил давомида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, жамоа шартномасидаги бандларнинг бажарилиши, ходимларга яратилган имтиёз ва шарт-шароитлар, шунингдек, молиявий ҳисоботлар ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг меҳнат жамоаси томонидан бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси, ижроия қўмита аъзолари ва назорат-тафтиш комиссияси таркиби сайланди. “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низом”га асосан, очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишида амалдаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси С. Эргашев меҳнат жамоаси томонидан қайта сайланди.

Бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти аъзолари томонидан ўтган давр мобайнидаги фаолият юзасидан фикр-мулоҳазалар ва ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини янада яхшилашга қаратилган таклифлар билдирилди.