[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

08.04.2025. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи касаба уюшмаси қўмитаси корхонада узоқ йиллар меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган соҳа ходимлари учун қадрдон жамоаларида ажойиб учрашув ташкил этди. Мазкур учрашув доирасида фахрий нефтчилар заводдаги модернизация жараёнлари ва ўзгаришлар билан яқиндан танишдилар.

Заводнинг бугунги ютуқлари ва бу ердаги кенг кўламли модернизация жараёнлари тўғрисида меҳмонларга Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи касаба уюшмаси қўмитаси раиси Рашиджон Сайдалиев батафсил маълумот берди.

– Бу каби учрашувлар нафақат корхона меҳнат фахрийлари учун, балки, заводда меҳнат қилаётган ёш мутахассислар учун ҳам фойдалидир, – деди Р.Сайдалиев. – Чунки, кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий ва иш фаолияти билан боғлиқ тажрибалари ёшлар учун жуда зарур. Фахрийларимиз завод тарихининг жонли гувоҳлари. Уларни эъзозлаш, ҳурмат кўрсатиш бизнинг бурчимиздир.

– Ушбу завод менинг иккинчи уйимга айланган, – деди мазкур корхонада 44 йил меҳнат қилган фахрий нефтчи Артур Гераскин ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан. – Шу ерда ишладим, дўстлар орттирдим, ҳаётимнинг энг яхши йилларини ўтказдим. Бугунги ўзгаришларни кўриб, кўнглимда чексиз фахр ва миннатдорлик туйғуси пайдо бўлди. Мазкур учрашув ташкилотчиларига катта раҳмат.

Завод ошхонасида фахрийлар учун ташкил этилган бир пиёла чой устидаги суҳбат ҳам ниҳоятда қизиқарли бўлди. 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати