[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

15.04.2025. Каттақўрғон шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоа саломатлиги техникумида “Тарих билан юзма-юз” мавзусида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд давлат тиббиёт университети, техникумнинг меҳнат фахрийлари, амалдаги ўқитувчилар ва талаба-ўқувчилар иштирок этдилар.

Учрашувни техникум директори Х.И. Шукуров очиб берди. Шундан сўнг меҳнат фахрийлари сўзга чиқиб, ўз ҳаёт йўллари ва меҳнат фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ёшларга қимматли маслаҳатларини бердилар.

Тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчи Ғ. Рустамов ҳам иштирок этиб, йиғилиш иштирокчиларига касаба уюшмаларининг бугунги фаолияти ва 120 йиллик тарихи ҳақида маълумот берди. Шунингдек, бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ва ўқувчиларга бадиий китоблар совға қилинди.