[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

16.04.2025. 2025 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилояти бирлашган қўмитаси тизимидаги Бухоро шаҳар 2-сон спорт мактабида касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида 2020 йил феврал ойидан 2025 йил апрель ойигача бўлган даврда қўмита фаолияти юзасидан ҳисобот, касаба уюшма қўмитаси раислигини ва аъзоларини сайлаш, шунингдек, вилоят бирлашган қўмитасининг навбатдаги конференциясига делегат сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, 2023–2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномаларининг 2024 йил давомида иш берувчи ва касаба уюшма ташкилоти томонидан бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳисоботи тингланди.

Йиғилиш якунида Бухоро шаҳар 2-сон спорт мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислигига кўпчилик овоз билан Ҳасанова Мадина қайта сайланди.